17 май - Интернет туғилган куни

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишСтраница сайта Twitter в окне браузера компьютера
Страница сайта Twitter в окне браузера компьютера - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Интернет - охирги 50 йил давомида инсоният яратган энг буюк кашфиётлардан бири бўлди. Олдинги замонларда бирор маълумот ёки билим ўрганиш учун одамлар минглаб китоб варақларини излаши, юз ёки минг километр йўл босиши, бир неча йил умр сарфлаши керак бўлар эди. Бугун эса - қидирув тизимига тўғри сўров киритилса бас.

TOШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Бугун Интернет туғилган куни, 1991 йилнинг 17 майида WWW стандарти (Word Wide Web) – ягона халқаро стандарт деб тан олинган. Албатта, ўша вақтда Интернетнинг инсоният ҳаётини қай даражада ўзгартириб юборишини ҳеч ким тасаввур ҳам қила олмаган…

Европа ядровий изланишлар кенгаши олими Тим Бернес-Ли бир неча йил давомида ўша вақтда мавжуд компьютерлар орасида алоқа қилиш протоколларини бирлаштириб, ягона тизим яратиади. Айнан Тим Бернс бугунги Интернетнинг учта устуни: HTTP — маълумот алмашиш протоколи, URI, URL – веб сайтлар адреси идентификатори ҳамда  HTML – сайт ясаш дастурлаш тилини ўйлаб топган.

Аслида компьютерлар орасида бундан олдин ҳам тармоқ мавжуд бўлган ва у мавффақиятли фаолият юритиб келган. Лекин унинг номи ҳам мақсадлари ҳам бутунлай бошқача бўлган. 

АҚШда 1961 йилда пайдо бўлган биринчи компьютер тармоғи — ARPANET, ҳарбий мақсадлар йўлида яратилган бўлиб, у мамлакатнинг турли шататларида жойлашган Мудофаа вазирлиги компьютерларини бири бири билан боғлаб турган. Кейинчалик ушбу тармоққа NATO таркибига кирувчи бошқа мамлакатлар ҳам қўшилган.

Серфинг на планшете - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда интернет нашрлари пуллик бўлгани яхшидир...

ARPANET — тармоғининг асосий хусусияти – ҳар бир компьютер бир-бири билан бир неча улаш марказлари (сервер) орқали боғланган бўлиб, тармоқнинг ҳатто ярми компьютерлари ишдан чиқса ҳам, компьютерлар ўзаро алоқани йўқотмаган. (Совуқ уруш йилларида, ҳарбийлар ҳар дақиқада ядро ҳужуми бошланишига тайёр бўлишга ҳаракат қилишган)

Интернетнинг айнан шу хусусияти туфайли, бирор саҳифани бугунги кунда ҳам тўлиқ блокировка қилиш осон эмас.

Web (инглиз тилида) — ўргимчак уяси дегани. Ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда Интернет бутун дунёни минглаб иплар билан чулғаб олган ўргимчак уясини эслатади. Дунё аҳолисинг ярмидан кўпи, 3,7 млрди ундан фойдаланади. Интернетнинг 50 % фойдаланувчилари — Осиё қитъасида жойлашган, Европада —17 %, Лотин америкасида – 10 %, Африкада 9,3%,  Шимолий америкада – 8,5 %, Яқин Шарқда – 3,8 % ва Австралияда – 0,7.

© Wikipedia / WikiИнтернет тармоқлари кўриниши
Всемирная сеть - Интернет - Sputnik Ўзбекистон
Интернет тармоқлари кўриниши
Интернет фойдаланувчилари сони бўйича етакчи 10та мамлакатлар қўйидагилар: Хитой – 721 млн киши, Ҳиндистон (462 млн), АҚШ (286 млн), Бразилия (139 млн), Япония (115 млн), Россия (102 млн), Нигерия (86 млн), Германия (71 млн), Буюк Британия (60 млн), Мексика (58 млн).
Пользователь читает новости на портале Sputnik Литва - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда энг фаол интернет фойдаланувчилари кимлар?

Дунёндаги интернет серверларнинг 41 % — АҚШ ҳудудида жойлашган. Интернетда чоп этиладиган маълумотларнинг 51 % — инглиз тилида. Рус тили – интернетнинг энг тез ўсиб бораётган тили ҳисобланади.

2016 йилги статистика маълумотларига кўра, Ўзебкистонда Интернет фойдаланувчилари сони 15,5 млн кишини ташкил қилади ва ҳар йили ўртача 6 %га ўсиб бормоқда. Ушбу кўрсатгич бўйича Ўзбекистон дунёда 37 ўринда, МДҲ мамалкатлари орасида Россия ва  Украинадан кейин учинчи ўринда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0