Шавкат Мирзиёев Покистон президентига қутлов мактубини йўллади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПокистон президенти Мамнун Ҳусайн
Покистон президенти Мамнун Ҳусайн - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Президенти ўз қутловида ўтган чорак аср мобайнида икки томонлама алоқаларимиз дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида кенгайиб борганини мамнуният билан таъкидлаган

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн давлатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25-йиллиги муносабати билан бир-бирларини қутладилар, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Покистон президенти Мамнун Ҳусайн - Sputnik Ўзбекистон
Покистон Президенти ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон Президенти ўз қутловида ўтган чорак аср мобайнида икки томонлама алоқаларимиз дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида кенгайиб борганини мамнуният билан таъкидлаган.

Давлатимиз раҳбари "биргаликдаги амалий ҳаракатларимиз ва ўзаро қўллаб-қувватлаш билан ҳамкорлигимиз янада чуқурлашиб, Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги дўстлик кўприги тобора мустаҳкамланиб бораверади", деб ишонч билдирган.

Президент Мамнун Ҳусайн Покистон ҳукумати ва халқи номидан ушбу сана муносабати билан самимий тилаклар билдириб, "мамлакатларимизни яқин тарихий, диний ва маданий ришталар боғлаб туриши"ни таъкидлаган.

Қутловда Покистон Ўзбекистон билан турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр экани қайд этилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0