ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 22-июн куни Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда Жаҳон АА.
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Бўлиб ўтган қисқа суҳбатдан сўнг Покистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.
Шарқ меъморлигининг ноёб анъаналарини ўзида мужассам этган мақбара, айвон ва улкан масжид меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Амир Темур мақбараси зиёрати чоғида меҳмонга Соҳибқирон бобомизнинг давлатчилик тарихи, мамлакатда илм-фан, маданият, ҳунармандликни ривожлантириш борасида амалга оширган ишлари, бунёдкорлик салоҳияти ҳақида маълумот берилди.
Дунёга машҳур Регистон мажмуаси билан танишув ва бу ердаги миллий ҳунармандлик буюмлари намойиши ҳам Покистон Президентида катта таассурот қолдирди. Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасалари халқимизнинг бой маданияти, аждодларимизнинг юксак ақл-заковатидан далолат бериши алоҳида қайд этилди.