Қўриқлаш бошқармаси электромонтёрларни ишга таклиф қилади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишМонтёр
Монтёр - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Электромонтёрларнинг ойлик иш ҳақи, тоифасига қараб, 499 минг сўмдан 656 минг сўмгача белгиланган бўлиб, ойлик маошлари ҳар ойнинг 20 санасигача берилади. Шунингдек, моддий рағбатлантиришлар ҳам берилади

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси тизимларига электромонтёрлар ишга таклиф қилинади, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

Хабарда қайд этилишича, бўш иш жойларига 3, 4, 5 ва 6-тоифадаги элекромонтёрлар таклиф қилинади.

Милиция хизмат машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Қўриқлаш хизмати: Ўзбекистонда тез орада машина ўғирлигига чек қўйилади
Электромонтёрларнинг ойлик иш ҳақи, тоифасига қараб, 499.316 сўмдан 656.373 сўмгача белгиланган бўлиб, ойлик маошлари ҳар ойнинг 20 санасигача берилади. Шунингдек, моддий рағбатлантиришлар ҳам берилади.

Алоҳида талаблар: ўрта-махсус маълумот ҳамда қўриқлаш ва ёнғиндан сақлаш воситалари билан ишлаш борасидаги билим.

Яшаш манзили Тошкент шаҳридан 30 километр масофагача бўлиши керак. 

Мурожаат учун манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Қашқар мавзеси — 3 уй.

Ўзингизни қизиқтирган саволлар бўйича 236-19-11 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0