TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан жорий қилиниши режалаштирилаётган янги қурилма аксарият автомобил ҳайдовчиларида шубҳа-гумонларни туғдирди.
Жумладан, Жаҳонгир Раҳимжон ўғли "Ўғриям аҳмоқми…мосламани ё ўчириб қўяди ёки сигнал блокираторни ёқиб, автомобилни бемалол "ухлатиб" кетади…", дея фикр билдирди.
Автомобил соҳибларини ўйлантираётган бу саволга жавоб олиш мақсадида Республика Қўриқлаш Бош бошқармаси билан боғландик.
Қўриқлаш хизмати ходими айни вақтда ушбу муаммо устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.
"Электрон мосламани жорий қиладиган бўлсак, бундай муаммо вужудга келишини ҳам ҳисобга олганмиз. Айни вақтда бу устида иш олиб борилмоқда. Хизмат жорий қилингунга қадар сиз айтган муаммо бартараф этилади", — деб таъкидлади Қўриқлаш бошқармаси вакили.
Шундай экан, автомобил эгалари ортиқча ташвишланишларига ҳожат йўқ.
Тулки тулкилигини қилгунча, териси қўлдан қўлга ўтар, деган мақол бор. Қўриқлаш хизмати ҳам мудраётгани йўқ.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.