ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Раисига 2 нафар хорижий мутахассис-маслаҳатчиларни жалб этиш масаласи кўриб чиқилмоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон муҳбирига Вазирлар Маҳкамаси ходими.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ходими сўзларига кўра, танлаб олинган номзодларнинг кўпчилик қисми Ўзбекистонга ўз жамоаси билан келиб ишлашга тайёр эканликларини билдиришган. Бу ўз навбатида айрим қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Ҳозирги кунда ушбу масалалар мутасадди вазирликлар билан келишилмоқда.
"Танлаб олинган корхона томонидан Ўзбекистон туризм имкониятларимизни жаҳон бозорларида кенг тарғибот қилиш бўйича ўзоқ муддатга мўлжалланган Концепция ишлаб чиқилиши талаб этилади. Концепцияни амалга ошириш механизми бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилади. Ҳозирги кунда энг долзарб бўлган йўналишларимиз бу — Хитой, Европа, Россия ва Жанубий Осиё давлатлари," — деб таъкидлади суҳбатдошимиз.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.