TOШКЕНТ, 15 май — Sputnik. "ТОШКЕНТ" телеканалининг Пойтахт дастурида шаҳар кўчаларида ўрнатилган видеоқайд камералари орқали аниқланган, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини энг кўп бузаётган, юридик шахслар номлари эълон қилинди.
Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги Бош Бошқармаси маълумотига кўра, йўл ҳаракати қоидаларини энг кўп бузаётган юридик шахсларнинг биринчи учталиги қуйидагича:
3 ўринда — Тошкент шаҳар ҳокимиятининг маъмурий биноларидан фойдаланиш дирекциясига тегишли, давлат рақами 01 206 TBA бўлган, Epica русумли автомобил жами 12 марта қоидани бузган. Ундан 5 мартаси тезликни ошириш ва 7 мартаси қизил чироққа ўтиб кетиш. Ушбу қоидабузарликлар учун жами 2 845 725 сўм жарима ёзилган.
2 ўринда — "Bilol myagkaya krovlya" МЧЖга тегишли бўлган, давлат рақами 01 305 YDA бўлган “Lacetti” автомобили жами 13 марта қоидабузарликка йўл қўйган. Ундан 11 мартаси тезликни ошириш ва 2 мартаси қизил чироққа ўтиб кетиш. Ушбу қоидабузарликлар учун жами 2 845 725 сўм жарима ёзилган.
1 ўринда – Чилонзор туманидаги “Gold Air Travel” МЧЖга тегишли бўлган, давлат рақами 01 216 WDA “Malibu” автомобили 17 марта қоидабузарлик амалга оширган. Ундан 16таси тезликни ошириш ва 1таси қизил чироққа ўтиб кетиш. Ушбу қоидабузарликлар учун жами 8 087 850 сўм жарима чипталаи ёзиб берилган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.