Тошкентда Шимолий вокзал олдидаги йўл ўтказгични қайта тиклаш ишлари бошланди

© SputnikТошкентдаги Шимолий вокзал ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари
Тошкентдаги Шимолий вокзал ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентнинг Шимолий вокзал ҳудудида Кичик ҳалқа йўли орқали ўтувчи автомобиль йўл ўтказгичининг демонтаж қилинган қисмини тиклаш ишлари бошлаб юборилди. Янги кўприк ўтказгич йўлини энг замонавий технологиялар асосида барпо этилиши кутилмоқда. У йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва турар жой массиви аҳолиси учун кенг қулайликлар яратади

TOШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимияти Шимолий вокзали олдидаги кўприк ўтказгич йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлар бошлаб юборилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда.

Аму-Бухара канали устида янги кўприк қурилиши - Sputnik Ўзбекистон
Аму-Бухоро канали устида 8 ойда янги кўприк қуриб битказилди
Янги кўприк ўтказгич йўлини энг замонавий технологиялар асосида барпо этилиши кутилмоқда. Янги кўприк йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва турар жой массиви аҳолиси учун кенг қулайликлар яратади.

Ушбу йўл Кичик ҳалқа йўлининг муҳим бўғини ҳисобланди. Тошкент шаҳрининг маркази билан шаҳарнинг шарқий томонида жойлашган туманлар ва Тошкент вилояти туманлари билан боғлайди. Лекин 2008 йилда ушбу кўприк йўли демонтаж қилинади ва кўприк қисман бузилади. Бунинг оқибатида транспорт воситаларининг қатнови шаҳар марказига ҳаракатланиш ўрнига, тирбанд бўлган айланма йўлларга йўналтирилган эди.

Натижада Шимолий вокзал атрофидаги йўлларда транспорт қатновини тиғизлаштириб қўяр эди. Вазият шу даражада жиддийлашдики, мазкур муаммо ҳал қилиниши учун шаҳар аҳолиси томонидан президент халқ қабулхоналарига мурожаат қилишади. Энг қизиғи, аввалги кўприкни демонтаж қилинган қисмида турар жой массиви барпо этилади. Энди бу массивни бошқа ерда кўчириб бўлмайди.

Паркдан қазиб олинаётган дарахт - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда янги шоҳкўча очилишига тайёргарлик бошланди
Ушбу масалани ҳал қилиш учун давлат раҳбари томонидан ҳар томонлама замонавий ва қулай бўлган кўприк йўлини қуриш ҳақида топшириқ берилди. Бу транспорт воситаларни ҳаракатланиши учун қулайлар яратади ва иккинчи томондан – қурилган турар жой массивида истиқомат қилувчиларни безовта қилмайди.

Ушбу қурилиш лойиҳасига кўра, кўприкнинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинади. Эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми янгидан қурилади. Шунда кўприк йўли турар жой массивини айланиб ўтади.

Шу билан бирга йўл четида махсус пиёдалар йўлаклари қурилади. Бу ҳайдовчи ва йўловчиларга қулайлик яратиш баробарида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш даражасини ҳам оширади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0