Тошкентда янги шоҳкўча очилишига тайёргарлик бошланди

© SputnikПаркдан қазиб олинаётган дарахт
Паркдан қазиб олинаётган дарахт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги кўча очилишига тайёргарлик кетаётган манзилга борган мухбирлар ғаройиб манзара гувоҳи бўлдилар: пойтахт ободонлаштириш хизмати ишчилари бу ердаги дарахтларни эҳтиётлик билан қазиб олиб, уларни бошқа жойга кўчиришга тайёрлаётган эди

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш хизмати ходимлари Абдулла Қодирий ва Навоий шоҳ кўчалари ўртасида жойлашган Шароф Рашидов проспектида автомобил қатновини тиклаш учун тайёргарлик ишларини бошлаб юборишди, деб хабар қилинди Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқларда.

Бу янгилик пойтахтлик ҳайдовчилар орасида катта шов-шув кўтарилишига сабаб бўлди. Сабаби, 2000-йиллар бошларида йўлнинг энг талабгир қисмларидан бири бўлган бу кўча (у шаҳарнинг марказий қисмини Юнусобод билан боғлаган) нафақат ёпиб ташланган, балки бутунлайича йўқ қилинган.

© SputnikВыкорчевывание деревьев в парке
Выкорчевывание деревьев в парке  - Sputnik Ўзбекистон
Выкорчевывание деревьев в парке

Йўқ қилинган кўча ўрнида чим бостирилиб, дарахтлар экилган ва кечагина автомобил қатнаган кўча шу тариқа бўшаб қолган хиёбон кўринишига келтирилган.

Йўл боғланмаси. - Sputnik Ўзбекистон
"Роҳат" айланмасида янги боғланма йўлни қуриш ишлари шу йилдан бошланади
Бундай қарор, энг аввало Ўзбекистоннинг Биринчи президенти хавфсизлигини таъминлаш учун қабул қилингани иддао қилинади.

Аммо ушбу қарор қабул қилиниши туфайли аксарият ҳайдовчилар айланма йўллар орқали ҳаракатланишга, жумладан, Олой бозоридаги чорраҳадан фойдаланишга мажбур бўлдилар. У ерда эса, табиийки автомобиллар сони кескин ортди ва тирбандликларни келтириб чиқарди.

Sputnik Ўзбекистон мухбирлари ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида пойтахт матбуот-хизмати билан боғланишди, афсуски, ҳокимлик изоҳ беришдан бош тортди.

Янги кўча очилишига тайёргарлик кўрилаётган манзилга борган мухбирлар ажабланарли манзара гувоҳи бўлдилар: ободонлаштириш хизмати ишчилари бу ердаги дарахтларни эҳтиётлик билан қазиб олиб, бошқа жойга кўчиришга тайёрлаётган эди.

"Ҳозирча дарахтларни иккига ажратяпмиз: қўл билан қазиб олинадиган ва экскаватор ёрдамида қазиладиган турларга. Бизга уларни имкон борича эҳтиётлик билан қазиб олиш вазифаси қўйилган, дарахтлар ўрнида нима пайдо бўлиши эса айтилмаган. Биз бехабармиз. Балки йўл очилар, балки бошқа мақсад учундир", — деган ободонлаштириш хизмати ишчилари.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0