ТOШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Япониянинг Toyota автоконцерни 2019 йилнинг январ ойига келиб бошқариладиган учар автомобилни ишлаб чиқармоқчи, деб хабар қилди РИА Новости NHK телекомпанияси хабарига таянган ҳолда.
Қайд этилишича, концерн учар автомобил ишлаб чиқаришга уч йил давомида 42 миллион иен (370 минг долларга яқин) маблағ ажратишни режалаштирган. Агар шу пайтга қадар яратувчилар гуруҳи ушбу лойиҳа билан мустақил шуғулланишган ва керакли маблағни интернет орқали тўплашган бўлса, эндиликда молиявий масала ўз ечимини топди деб ҳисоблаш мумкин.
Хабарда айтилишича, учар автомобил учувчисиз учиш қурилмалари-дронларга ўхшаб, тўрт томондан саккизта қанотлар билан жиҳозланган.
Концерн режасига кўра, 2019 йилнинг январида бортида одам бўлган автомобил ўзининг илк парвозини амалга оширади, Токиода бўлиб ўтадиган 2020 йилги Олимпиада ўйинлари вақтида эса бу автомобил олимпия оловини ёқади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.