ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистонликлар қайси рангдаги машиналарни кўпроқ афзал кўришади? Ушбу саволга маҳаллий автомобилларни ишлаб чиқарувчи GM Uzbekistan корхонаси жавоб берди.
Олти хилдаги энг оммабоп бўлган автомашина ранглари (оқ тутун, тўқ кулранг, кумуш ранг, сомон (сут) рангли, тўқ қулранг, қора) умумий ҳажмининг 97% ни ташкил этади, деб ёзади Nuz.uz.
Эслатиб ўтамиз, сал олдин GM стандартларига асосан, қолган 3% тенг ранглар ишлаб чиқаришдан олинаётгани ҳақида хабар берган эдик. Шунга қарамасдан, мижозларнинг талабини тўлиқ қондириш учун GM Uzbekistan корхонаси барча турдаги ранглар мавжуд.
Шу билан бирга, компанияда янги турдаги ранглар пайдо бўлаётганлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди. Хусусан, 2016 йил сентябр ойидан қуйидаги янги ранглар: садаф жигарранг, қора, кулранг, қизил ва кўк ранглари амалиётга кенг жорий этилди.