Хитой билан “Қамчиқ-2” туннели қуриш ҳақида шартнома имзоланди

© Sputnik / СтрингерПеревал Камчик
Перевал Камчик - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Хитой вакиллари Қамчиқ довонида янги автомобил туннели қуриш ҳақида шартнома имзолашди.

ТОШКЕНТ, 14 мая — Sputnik. "Ўзбекистон темир йуллари" АЖ Хитойнинг етакчи қурилиш корхоналари билан Қамчиқ довони орқали янги автомобил туннели  қуриш ҳақида бир қатор шартномалар имзолади.

Туннелдаги автомобиллар - Sputnik Ўзбекистон
"Қамчиқ" довонида Ўзбекистон тарихида энг йирик тунеллардан бири қурилади

Бу ҳақида "Ўзбекистон" телеканалига "Ўзбекистон темир йуллари" АЖ бош муҳандиси Ҳусниддин Ҳосилов хабар қилди. Ундан ташқари Ҳосилов Тошкентда ҳалқа темир йўли қурилиши ҳақида хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Қамчиқ довони орқали автомобил тунели қурилиши лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Айни дамда мутахассислар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқармоқда. “Қамчиқ-2” лойиҳаси мустақиллик йиллари амалга оширилган энг йирик лойиҳалардан бирига айланиши мумкин.

Янги лойиҳада, бугунги кунда ишлаб турган туннел остидан яна бир туннел қуриш назарда тутилган.  Бундай қурилиш янги туннелни янада хавфсизроқ қилиш ва эскисидан заҳира туннели сифатида фойдаланиш имконини беради. Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 175 миллион долларни ташкил қилади.

Подробно.уз хабари асосида.

 

Янгиликлар лентаси
0