Янги ташкил этиладиган илмий-тадқиқот институти нима билан шуғулланади

© Sputnik / Михаил Киреев / Медиабанкка ўтишБиотехнологическая компания Biocad в Санкт-Петербурге
Биотехнологическая компания Biocad в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Манзарали боғдорчиликни ривожлантиришнинг ягона стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, манзарали, мевали дарахтлар ва бута кўчатлари етиштириш, доривор ўсимликлар плантацияларини яратиш Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди

TOШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистонда манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази негизида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонида келтирилган.

Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда яна бир давлат қўмитаси ташкил этилади

Фармонга мувофиқ, ички ва ташқи бозорлар эҳтиёжини тизимли ўрганиш асосида республикада манзарали боғдорчиликни ривожлантиришнинг ягона стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш,  манзарали, мевали дарахтлар ва бута кўчатлари етиштириш, доривор ўсимликлар плантацияларини яратиш Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институтининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди.

Бундан ташқари, институт тоғ ёнбағирларида, чўл ва лалми ерларда етиштириладиган, қурғоқчиликка, касаллик ва зараркунандаларга чидамли бўлган ўсимликлар селекцияси ва уруғчилиги бўйича илмий-тадқиқотлар олиб боради, ўрмон фонди ерларининг экологик ҳолатини яхшилаш, ўрмонларни кенгайтириш ва қайта тиклаш, чўлга айланишининг олдини олиш, иҳота ўрмонлари барпо этиш бўйича самарали инновацион усулларни ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

Минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қурғоқчиликка, зараркунанда ва касалликларга чидамли ўсимликлар турларини танлаш, манзарали ўсимликларни районлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда импорт ўрнини босадиган доривор ўсимликлар уруғлари, шунингдек, манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари етиштиришни ташкил этиш ҳам илмий-тадқиқот институтининг вазифаларидан ҳисобланади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0