Шимолий Корея суъиқасдчи шпионларни шафқатсизларча қатл қилади - элчи

© pixabay.comПетля на виселице
Петля на виселице - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шимолий Корея элчиси, шунингдек, АҚШ ва Жанубий Корея ушбу ҳужумни уюштирмоқчи бўлгани учун КХДР раҳбариятидан дарҳол кечирим сўраши кераклигини таъкидлаган.

TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Шимолий Корея раҳбарига суъиқасд уюштирмоқчи бўлган шпионлар кескин жазога тортади, деб баёнот қилди Шимолий Кореянинг Россиядаги элчиси Ким Хен Чжун.

Ўтган ҳафтада КХДР Миллий хавфсизлик вазирлиги вакиллари АҚШнинг Марказий Разведка бюроси ҳамда Жанубий Корея Разведка хизмати Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инга аллақандай биокимёвий модда ёрдамида ҳужум қилмоқчи бўлгани ҳақида хабар тарқатган.

КХДРда Ким Ир Сеннинг 105 йиллигига бағишлаб ўтказилган ҳарбий парад - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ, Япония ва Жанубий Корея Мудофаа вазирликлари КХДР бўйича мажлис ўтказди

Мана шундан сўнг Шимолий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Хан Сон Рел "КХДР дарҳол корейсча услубда антитеррор урушига киришишини ва уни босқичма-босқич ва тезликда ўтказишини" хабар қилган.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, ушбу баёнотлардан кейин Шимолий Кореяда икки нафар АҚШ фуқароси ҳибсга олинган. Улар Тони Ким (корейча исми Ким Сан Док) ва Ким Хак Сон.

Бироз олдин Шимолий Кореяда яна икки нафар Америка фуқароси ҳибсга олинган эди. Улар 62 ёшли Ким Чон Чхоль ва талаба Отто-Фридерик Уормбиер. Қўлга олинганлар 2016 йилда КХДРга қарши қўпорувчилик ҳаракатида айбланиб, озодликдан маҳрум қилинган.

Янгиликлар лентаси
0