TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистондаги Навоий тоғ-металлургия комбинати 2027 йилга келиб олтинчи олтин конини ишга туширишни режалаштирмоқда. Ундан йилига 3 миллион тонна руда қазиб олинади, деб хабар қилди РИА Новости.
Жулибековнинг сўзларига кўра, янги заводда йилига 3 миллион тонна руда қайта ишланади.
Жулибеков, шунингдек, март ойида Навоий кон-металлургия комбинати Ауминзо-Амантой олтин конлари негизида 5-гидрометаллургия заводи қурилиши бошланганини эслатиб ўтди. Умумий қиймати 396 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳа йилига 5 миллион тонна рудани қайта ишлаш имконини беради. Ушбу завод 2021 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.
"2017-2026 йилларда комбинатда 27та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган мазкур лойиҳалар натижасида комбинатнинг ишлаб-чиқариш қуввати 30 фоизга ортади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.