ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Ўзбекистонда яқин орад Навоий ва Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатларининг таркибий бўлимлари асосида ягона геология хизмати пайдо бўлиши мумкин, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Президентнинг янги геологик хизмат ташкил қилиш ҳақидаги қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси ягона порталида муҳокамага чиқарилди.
Лойиҳада қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистондаги мавжуд бўлган қимматбаҳо, рангли ва нодир металлар 435та ер ости участкасининг 380таси (87%) республиканинг минерал-хом ашё базасини ривожлантириш дастурларига қамраб олинмаган. Қаттиқ фойдали қазилма конларининг 120 тасида (71%) қайта ишлаш йўлга қўйилмаган.
Экспертлар баҳолашига қараганда, ягона геологик хизмат ташкил қилиш, геологик разведка ишларининг самарадорлигини оширади. Шунингдек, бундай ёндашиш республика иқтисодиётини узоқ муддатга минерал хом-ашё билан таъминлаш имконини яратади. Хом-ашё билан таъминланган иқтисод эса сифатли ва чет эл бозорларида рақобатбардош саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариши мумкин.
Янги геология хизмати Ўзбекистон Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси асосида ташкил қилинади. Янги ташкилотнинг устувор вазифалари сифатида ер бойликларини геологик разведка қилиш, республика минерал хом-ашёвий ривожланишини таъминлаш, ер ости сув ресурсларини, қимматбаҳо, рангли, камёб металлар ва минерал хом-ашёнинг янги турларини тезкор қидириш кабиб вазифалар белгиланган.
Ундан ташқари янги хизмат геологик разведка ишларининг самарадорлигини ва сифатини ошириш, ушбу соҳага янги методларни олиб кириш билан шуғулланади.
Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун соҳага энг замонавий технологиялар киритилиши ва мутахассислар малакасини ошириш ва меҳнатдан рағбатлантиришни ошириш режалаштирилган.