!-- —>
ТОШКЕНТ, 4 янв — Sputnik. "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинги чет эл нефт ва газ корхоналари орасида бир қатор инвестиция блокларида геология ва разведка билан шуғулланувчи компания танловига тендер эълон қилди.
Нефт ва газ миллий компанияси Сечанкўл, Оқжар ва Чимбой инвестиция блокларида ва Урга Акчалак ва Чандир конларини қазиш ишлари учун чет эллик ҳамкорни ёлламоқчи. Лойиҳани амалга ошириш чет эл сармоялари иштириокида корхона тузиш йўли билан амалга оширилади.
Тендерда замонавий усулда ишлайдиган нефт ва газ корхоналари иштирок этиши мумкин. Лойиҳада қатнашишни истаган сармоядорлар “Ўзбекнефтегаз”га расмий ариза ва ўз фаолияти ҳақида маълумотнома юбориши керак.
Ариза юборган қатнашчилар билан маълумотни махфий тутиш ҳақида шартнома тузилади ва ундан кейин уларга конлар ҳақида керакли материаллар тарқатилади. Ушбу материаллар асосида корхоналар ўз таклифларини таёрлаши керак.
Аризалар қабул қилишнинг охирги муддати 2016 йил 8 январ Тошкент вақти билан соат 17:00.
“Ўзбекнефтегаз” 2020 йил охиригача геолоия ва разведка ишларини тезлаштириш йўли билан шартли ёнилғи ҳажмини 468 миллион тоннага еткизмоқчи. Улардан 365 миллиард кубометри – табиий газ ва 31, 7 миллион тоннаси – суюқ углеродлар.
Нефт ва газ секторида умуммий ҳисобда қиймати 18,5 миллиард доллар бўлган 54 лойиҳани амалга ошириш назарда тутилган. Улардан 5,1 миллиарди – тўғридан тўғри чет эл сармояларидир.