Пенсия ва нафақалар синов тариқасида тарқатиляпти

Oбуна бўлиш
Пенсия пулини ташишда хизмат қилаётган ҳар бир "Дамас"га "Халқ банки"нинг икки ходими, бир нафар милиция ходими биркитилган

TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Май ойида Самарқанд вилоятининг Қўшработ, Ургут ва Тайлоқ туманларида пенсия ва нафақалар маҳаллалар билан ҳамкорликда "Халқ банки" орқали тарқатиляпти, деб хабар берди "Зарафшон" нашри.

Халқ банки Ўзбекистонда пенсия олишнинг янги қоидалари ҳақида ахборот берди
Хабарда таъкидланишича, бунинг учун Қўшработ ва Тойлоқ туманларида 3 тадан, Ургутда 6 та "Дамас" автомашинаси хизмат кўрсатаяпти.

Ҳар бир "Дамас"га "Халқ банки"нинг икки ходими, бир нафар милиция ходими биркитилган.

Ўзбекистон президент қарорига асосан, 2017 йилнинг июл ойидан бошлаб пенсия ва нафақалар Халқ банки орқали ҳар ойнинг 27 санасида тўланади. Тўлов бошлангани ҳақида фуқаролар смс орқали огоҳлантирилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0