ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. "Пенсия ва нафақа тўлаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорга асосан Халқ банки – республика бўйича пенсия ва нафақалар тўлаш ҳуқуқига эга бўлган ягона банк бўлди.
Шу кунларда Халқ банки матбуот-хизмати пенсия олиш тартиби юзасидан ҳамда саволлар ва таклифлар масаласида қаерга мурожаат қилиш мумкинлиги ҳақида маълумот берди, деб хабар қилмоқда "Подробно.уз" нашри.
Маҳаллий бошқарув органлари учун аҳоли аҳоли учун қулай бўлган маъмурий бинолардан Халқ банкининг махсус кассалари фаолияти учун бепул равишда алоҳида хона ажратиб беришлари керак.
Юқоридаги қарорни ҳаётга татбиқ этиш учун амалга оширилиши лозим бўлган тадбирларнинг барчаси республика миқёсида 15 июн санасига қадар ўз ниҳоясига етказилиши режалаштирилган.
Халқ банки ишонч телефони: (0371) 200-00-55
Бошқарув Раиси виртуал қабулхонаси: (0371) 236-16-23, br.xb.uz
Электрон почта манзили: murojaat@xb.uz