Энди пенсия миқдори ва тўлов муддати ҳақида SMS орқали билиш мумкин

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишВыбор оператора в меню мобильного телефона
Выбор оператора в меню мобильного телефона - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пенсия ва ижтимоий нафақа миқдори ҳамда тўлов муддати тўғрисида маълумот олиш учун 10711 рақамига пенсионер ёки нафақа олувчининг пенсионерлик гувоҳномасида кўрсатилган шахсий ҳисобварақни SMS-сўров сифатида юбориш лозим

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Пенсионер ва ижтимоий нафақа олувчилар пенсия миқдори ва тўлов муддати тўғрисидаги маълумотни SMS-сўров орқали олишлари мумкин бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Планшет - Sputnik Ўзбекистон
Жамғариб бориладиган пенсия ҳолати ҳақида интернет орқали маълумот олиш мумкин

"Пенсионерлар ва ижтимоий нафақа олувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, хусусан, уларнинг пенсия ва нафақа миқдори ҳамда тўлов муддати тўғрисида маълумотни реал вақт режимида мобиль қурилмалар ёрдамида олишга мўлжалланган янги интерактив SMS-сўров хизмати жорий қилинди", — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, пенсия ва ижтимоий нафақа миқдори ҳамда тўлов муддати тўғрисида маълумот олиш учун 10711 рақамига пенсионер ёки нафақа олувчининг пенсионерлик гувоҳномасида кўрсатилган шахсий ҳисобварақни (етти рақамдан иборат) SMS-сўров сифатида юбориш лозим.

SMS-сўров бўйича тақдим этиладиган маълумотлар контент провайдер ва мобиль алоқа оператори томонидан пуллик хизмат (ҳар бир SMS-сўров баҳоси $0,02) асосида амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0