ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Ўзбекистонликлар эндиликда Ягона портал орқали жамғариб бориладиган пенсия бадаллари ҳолати ҳақида маълумот олишлари мумкин бўлди.
2 Феврал 2017, 20:18
Халқ банки томонидан ишга туширилган ушбу хизматдан фойдаланиш бепул бўлиб, бу хизматдан электрон рақамли имзо калитида шахсий идентификацион рақами мавжуд жисмоний шахслар фойдаланишлари мумкин.
Электрон ариза шаклини тўлдириш жараёнида паспорт ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варағи ҳақидаги маълумотларни киритиш лозим.
Ушбу хизматдан фойдаланганда сўралган маълумотни узоқ кутиш эҳтиёжи йўқ, чунки хизмат реал вақт режимида тақдим этилади.