ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Ўзбекистонда 1 февралдан бошлаб пенсия ва нафақа тўловлари фақат нақд пулда берилади, бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 февралда эълон қилинган қарорида маълум қилинди.
Ундан ташқари феврал ойидан бошлаб узоқ ва тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли ойлик маошлари, шунингдек олий таълим масканлари талабаларининг стипендияларининг 50%и нақд пулда тўланиши керак.
Барча пенсия ва нафақалар келгуси ойнинг 20-санасига қадар тўланишини таъминлаш кераклиги таъкидланди.
Қарорнинг амалда тадбиқ қилинишини Ўзбекистон Марказий Банки, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Почтаси зиммасига юклатилди. Ўзбекистон Бош прокуратураси қарорнинг бажарилишини назорат қилиб боради.
Қарорнинг қабул қилинишига фуқаролардан келиб тушаётган кўплаб мурожаатлар асос бўлгани айтилмоқда.