ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Украина Фан ва таълим вазири Лилия Гриневичнинг айтишича, айрим мамлакатлар тўлиқ ёки қисман Украина тиббий олийгоҳлари дипломларини тан олишни тўхтатганлар, деб хабар қилди РИА Новости.
Гриневичнинг сўзларига кўра, мамлакатлар ўзларининг бундай қарорларини тиббий олийгоҳларга кириш баллининг пастлиги ва интернатура йўқлигини билан изоҳлаганлар.
"Шу боис, ҳозирда бу масалаларни ҳал этиш учун бизга қандай ўзгаришлар кераклигини аниқлаб олишимиз лозим. Биз тиббиёт олийгоҳларида таълим тизими сифатини тўлиқ яхшилашимиз даркор", — деб айтган Гриневич.
Гриневич шунингдек, Украинада тиббий таълим — чет эллик талабаларга кўрсатиладиган таълим хизматлари орасида энг юқори ўринларда туришини қайд этган. Мамлакатда таҳсил олаётган 64 мингдан зиёд талабалардан 40 %га яқини айнан тиббий мутахассисликлар бўйича таълим олишлари таъкидланган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.