Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Каттақўрғонда сайёр қабул ўтказди

© Sputnik / СтрингерСамарқанд кўчалари
Самарқанд кўчалари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда жорий йилда кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқаришда аввало, раҳбарларнинг, ҳар бир фуқаронинг бурчи ва масъулияти ҳақида сўз юритилди

TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худайберганов Каттақўрғон шаҳрида сайёр қабул ўтказди, деб хабар қилди Самарқанд ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Вид города Андижан - Sputnik Ўзбекистон
Андижонликларни асосан уй-жой ва тиббий хизмат масалалари қийнаши маълум бўлди
Тадбирда вазирликлар, давлат қўмиталари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар мутасаддилари, вилоят ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари, тадбиркорлар, фахрийлар, ёшлар иштирок этган.

Қайд этилишича, учрашувда жорий йилда кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни рўёбга чиқаришда аввало, раҳбарларнинг, ҳар бир фуқаронинг бурчи ва масъулияти ҳақида сўз юритилган.

Сайёр қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига Пахтачи, Нарпай, Каттақўрғон туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳри аҳолиси томонидан йўлланган 150 га яқин мурожаатлар кўриб чиқилган.

Фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ҳар томонлама таҳлил қилиниб, уларнинг юзага келиш сабаблари ўрганилган. Бунда кўп ҳолларда айрим мутасадди раҳбарларнинг ўз вазифасига лоқайдлик ва масъулиятсизлик билан ёндашаётгани кўрсатиб ўтилди.

Прием граждан - Sputnik Ўзбекистон
Зангиота ва Янгийўл туманларида аҳоли билан очиқ мулоқот ташкил этилди
"Мурожаатларнинг 80 %идан ортиғи жойида ечимини топган, қолганларини қўшимча ўрганиш ва ҳал этиш бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларига топшириқлар берилди", дейилади ҳокимлик хабарида.

Масалан, Пахтачи туманининг Зиёвуддин қўрғони фуқаролари томонидан ер ости сувларининг кўтарилиши оқибатида бино ва иншоотларга, табиатга зарар келтираётгани тегишли идоралар томонидан ўрганиладиган, нарпайлик Ф.Ҳакимова, И.Зиётовнинг нафақа пулларини вақтида ололмаётгани, О.Маҳмудованинг фарзандини мактабгача таълим муассасасига сабабсиз қабул қилинмаётгани жойида ҳал этиладиган бўлди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0