Бош прокуратура валюта "қора бозори"да олиб борилаётган кураш ҳақида сўзлаб берди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишРоссия рубли ва АҚШ доллари
Россия рубли ва АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 2013 йил 1 январдан аҳолига эркин конвертациядаги валютани нақд кўринишда сотиш таъқиқланган

TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. 2017 йил бошида Тошкент шаҳрида 500 минг доллардан ортиқ миқдорда хорижий валюта қўлга олинган, деб хабар қилди "Подробно" нашри.

АҚШ доллари - Sputnik Ўзбекистон
Доллар курси ошишда давом этяпти
"2017 йил бошидан Бош прокуратура департаменти ходимлари томонидан 364,6 минг доллар, 11,7 минг евро, 663,4 минг Россия рубли, 227,8 минг қозоқ тангаси ҳамда 1,3 миллиард сўм миқдоридаги бошқа ҳорижий валюталар олиб қўйилган. Ушбу валюталарнинг умумий миқдори 500 минг доллардан ортиқ пул маблағини ташкил қилади", – деб таъкидланди Тошкентда бўлиб ўтган брифинг анжуманида.

Департамент маълумотларига кўра, 2017 йил бошидан 177 та ноқонуний валюта савдоси ҳолати аниқланган. 31 ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган ҳамда 146 та ҳолат бўйича  маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилган. Республика қонунчилига асосан, валюта қийматларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш ёки сотиш энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваригача миқдорда жаримадан тортиб 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0