ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2017 йил 2 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Шу кечаю-кундузда, Sputnik Ўзбекистон манбасининг хабарига кўра, долларнинг қора бозордаги нархи эса 7950-8000 сўмни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 евро қиймати 4075 сўму 98 тийинга етган.
1 Россия рубли эса 65,54 этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.