Ўзбекистонда валютани эркин айрибошлаш сари илк қадам қўйилди - МБ раиси ўринбосари

© uz24.uzЎзбекистон Марказий Банки раиси ўринбосари Шоҳруҳ Шоаҳмедов
Ўзбекистон Марказий Банки раиси ўринбосари Шоҳруҳ Шоаҳмедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда кенг кўламли валюта ислоҳотларига старт берилди. Айни вақтда валюта тушумининг давлатга мажбурий сотиш миқдори камайтирилди, баъзи бир корхоналар учун бу талаблар буткул олиб ташланган, деб тушунтирди Спутник Ўзбекистон нашрига республика Марказий Банки раиси ўринбосари Шоҳруҳ Шоаҳмедов

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Банк тизими олдида миллий валютани мустаҳкамлаш, инфляция ўсишининг режалаштирилган миқдоридан ошмаслигини таъминлаш, валюта бозорини либераллаштириш вазифалари қўйилган эди, деб таъкидлади республика Марказий банки расмий вакили.

Амалдорнинг тушунтириш беришича, валюта тушумини давлатга мажбурий сотиш ҳолатини бекор қилишдан ташқари, махсус аналитик гуруҳ ташкил қилинган бўлиб, улар сўнгги жорий этилган янгиликларни кузатиб бориш билан шуғулланади.

Тижорат банклари айни вақтда фаол равишда чет эл сармояларини жалб қилиб келмоқда. Шоаҳмедовнинг ишонтириб айтишича, бу валютани эркин айрибошлаш сари ташланаётган илк қадамдир.

Зампред ЦБ: работа по валютной реформе началась

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0