TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Сирдарё тумани Ички ишлар бўлими катта тезкор ходими Зафар Ҳусанов йирик миқдорда валютани олаётган пайтда Миллий хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди.
28 ёшли Зафар Ҳусанов, ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, юритилаётган жиноий ва маъмурий ишлар бўйича мунтазам равишда товламачилик йўли билан фуқаролардан пул талаб қилган, деб хабар қилди Sputnik мухбирига МХХ ходими.
“Ҳусанов фуқаро А.Адан 2 минг доллар олаётган пайтда қўлга олинди. У бу пуллар эвазига аёлнинг акасига нисбатан юритилаётган жиноят ишини Жиноят кодексининг бошқа моддасига қайта квалификация қилинишига ёрдам бермоқчи бўлган”, — деди МХХ ходими Sputnik мухбирига.
Сирдарё вилояти прокуратурасида Ҳусановга нисбатан Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича жиноят иши кўзғатилган, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.