TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. 2017 йилнинг 10 май куни Тошкент шаҳар ИИББ "102" хизматига фуқаролардан жами 625 та хабар келиб тушган бўлиб, улардан 27 таси жиноят тўғрисидаги хабарлардир, деб хабар қилинди guvd.uz сайтида.
Тошкент шаҳар ички ишлар идоралари томонидан олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида: 3 та фохишахона сақлаш жиноятлари ҳамда 3 та гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахслар аниқланиб ушланган.
Тезкор тадбирлар натижасида аввал содир этилиб фош этилмай қолган 7 та жиноятлар ҳам фош қилинган.
Шунингдек, 5 та қидирувдаги шахслар қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий сайти ўзбек ва рус тилларида тест ҳолатида фаолият юритмоқда.
Фуқаролар учун шунингдек онлайн мурожаат қилиш имкони яратилган.
Сайт мобиль қурилмалар учун мослаштирилган бўлиб, 102 (ҳодисалар ҳақида хабардор қилиш) ва 1102 (ИИВга ходимларнинг ноқонуний фаолияти устидан шикоят қилиш) рақамларига тўғридан-тўғри қўнғироқ қилиш мумкин.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.