Светофорларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлайдиган қурилма кашф қилинди

Oбуна бўлиш
Фарғона политехника институти олимлари светофор тизимини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаб турувчи электрон қурилмани ишлаб чиқдилар. Йил якунига қадар 214 чорраҳадаги светофорлар қурилма билан таъминланиши режалаштирилган

TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати Фарғона политехника институтининг бир гуруҳ олимлари янги лойиҳа ишлаб чиққани ҳақида хабар берди.

Синов тариқасида ўрнатилган светофор - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда яна таймерли светофорлар пайдо бўлди
"Ер усти транспорти тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси кафедраси мудири Маҳмуджон Турдиев ва катта илмий ходимлар Умиджон Рустамов, Аброр Тожибоев ҳамкорлигида яратилган светофор тизимини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаб турувчи электрон қурилма амалиётга жорий этилиши соҳада янгилик бўлди" — дейилади хабарда.

Баъзан электр энергиясининг узилиб қолиши натижасида светофорлар ишламаслиги йўлда тирбандлик ҳосил бўлишига олиб келарди. Қизил чироқнинг яшилга, яшилнинг сариқ чироққа ҳеч бир огоҳлантиришсиз ўтиб кетиши ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдирарди. Янги қурилма бундай камчиликларни бартараф қилишда ёрдам беради, дея таъкидланган хабарда.

Ер усти транспорти тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси кафедраси мудири Маҳмуджон Турдиевнинг сўзларига кўра, қурилма электрон аккумулятор ва электр қутисидан ташкил топган. Электр токи паст кучланишда бўлганда ёки узилиб қолганда доимий ўзида йиғилган энергия билан таъминлайди.

Айтилишича, қурилма дастлаб вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида Фарғона шаҳар Ватанпарвар кўчаси чорраҳасидаги светофорга қўйилиб, синовдан ўтказилган. Ҳеч қандай камчиликлар аниқланмагач, Аҳмад Фарғоний, Аэропорт, Мустақиллик, Баҳор кўчалари чорраҳасидаги светофорларга қўйилиши белгиланган.

Пробки в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Видеоқайдлов тизими Тошкент кўчаларида тиқилинчларга сабаб бўлди
"Ушбу қурилма йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга, – дейди вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳузуридаги ихтисослаштирилган ўрнатиш ва фойдаланиш бўлими бошлиғи Дилмурод Мамазиёев. – Жараённи назорат қилиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди. Чорраҳаларга ўрнатилган светофорларни электр тармоғидаги узилишлар вақтида энергия билан таъминлаш бўйича бажарилган ишлар юзасидан кунлик ҳисобот топширилмоқда".

Йил якунига қадар 214 чорраҳадаги светофорлар қурилма билан таъминланиши режалаштирилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0