ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Нурафшон ва Хумдонсой кўчалари кесишмаларида тажриба сифатида таймерга эга ёруғлик диодли светофорлар ўрнатилди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.
"Шаҳарда қўлланиб келинаётган одатдаги қурилмалардан фарқли равишда, светофорнинг сариқ чироғи ўрнидаги рақамлар агарда ҳаракатланишни тақиқловчи чироқ ёниб турган бўлса қизил, рухсат берувчи ишора вақтида эса яшил рангда ёнади. Бу светофорларнинг синови бир неча кун олдин бошланди ва бир неча ой давомида давом этиши мумкин", — деб таъкидлаган ИИББда.
Қайд этиш жоизки, аввалроқ ЙҲХБ вакиллари пойтахтдаги қайд этиш камералари ўрнатилган 115 та чорраҳага таймерлар ўрнатиш режасининг мавжуд эмаслигини маълум қилган эди. Тошкентда жами 400 та чорраҳа мавжуд.
Ўзбекистоннинг бир қанча шаҳарларида таймерли светофорлардан бир неча йиллардан буён фойдаланиб келинмоқда.