ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпиннинг таклифига биноан 11-май куни давлат ташрифи билан Пекин шаҳрига жўнаб кетди, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.
Томонлар минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.
Ташриф дастурида Ўзбекистон президентининг Хитойнинг етакчи компания ва фирмалари вакиллари билан учрашуви режалаштирилган бўлиб, унда Ўзбекистонда замонавий технологияларни жалб этган ҳолда ўзаро фойдали қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилади.
Олий даражадаги музокаралар якунида Қўшма баёнот қабул қилиниши, Ўзбекистон билан Хитой ўртасида турли соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро битимлар ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. Ташриф доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида катта ҳажмдаги савдо-иқтисодий, инвеститсиявий ва молиявий шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017-йилнинг 14-15-май кунлари Пекин шаҳрида "Бир қутб, бир йўл" халқаро форумида иштирок этади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.