Рухсат йўқ: "Перевал"дан қандай автотранспортлар энди ўтолмайди?

© Sputnik / СтрингерҚамчиқ довони
Қамчиқ довони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур қоида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 апрелдаги "Қамчиқ довони орқали ўтган А-373 автомобиль йўлидан самарали фойдаланиш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида жорий қилингани таъкидланмоқда

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида ҳаракатланаётган юк автотранспортларининг — ўққа тушадиган юкламаси 11,5 тоннадан ортиқ бўлганларига рухсат берилмайди, деб хабар берди Автомобиль йўллари давлат қўмитаси матбуот-хизмати.

Қамчиқ довони - Sputnik Ўзбекистон
Қамчиқ довонидаги йўлни янгилаш билан Озарбайжоннинг Evrascon компанияси шуғулланади
Бундай автотранспорт воситалари томонидан ташиб келинган асосий юклар "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ томонидан, Қамчиқ довони орқали ўтган "Ангрен-Поп" темир йўли орқали ташилади.

Мазкур қоида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 апрелдаги "Қамчиқ довони орқали ўтган А-373 автомобиль йўлидан самарали фойдаланиш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида жорий қилинади.

Қарорда шунингдек, 2017 йилнинг 1 июлига қадар А-373 автомобиль йўлининг — Тошкент вилоятидан ўтган 185 километридаги "Чинор" ҳамда Наманган вилояти ҳудудидаги 273 киломтрида жойлашган "Шеробод" постларида юқори технологиялар билан таъминланган назорат пунктларини қуриш, пунктлардаги замонавий ускуналар ёрдамида юк автомобилларининг оғирлик ва ҳажмий кўрсаткичларини, қолаверса, уларнинг ўққа тушадиган оғирлик юкламаларини аниқлашни йўлга қўйиш белгилаб берилган.

Қамчиқ довони - Sputnik Ўзбекистон
Қамчиқ довонида ўта оғир юкли машиналарга ўтиш таъқиқланди
Эслатиб ўтамиз, юқоридаги бундай чекловлар:

— ваколатли органларнинг махсус рухсатномалари орқали ташилаётган катта ҳажмдаги ва оғир юкларга, шунингдек,

— "Қамчиқ" довонидаги йўл-транспорт инфразулилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари учун жалб этилган техникаларга нисбатан жорий этилмайди.

Бугунги кунда назорат пунктларини қуриш жараёнлари давом этмоқда.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0