ТОШКЕНТ, 10 мая — Sputnik. Европа Тараққиёт ва Тикланиш банки бошқарувчилари кенгашида Белоруссия, Қирғизистон, Арманистон ва Монголия Россиянинг сармоя киритиш ҳақидаги нуқтаи назарини қўллаб қувватлашди.
Ташкилотнинг аксарият аъзолари, жумладан Ўзбекистон ва Озарбайжон овоз беришдан воз кечди.
Эслатиб ўтамиз, ЕТТБ сармоядорлари 2014 йилнинг апрел ойида, Россияга қарши киритилган санкциялар ва мураккаблашган геосиёсий вазият туфайли, Россия ҳудудида янги лойиҳалар учун сармоялар киритишни "музлатиб" қўйган эди.
Бугун Кипрда бўлиб ўтган ЕТТБ бошқарувчилари кенгашида, Россия ушбу масалани кўтариб чиқди. Хусусан, Россия вакиллари ушбу ҳолат ЕТТБ низомига зид эканини таъкидлашди.
"Аксарият мамлакатлар овоз беришдан воз кечишди. Озарбайжон ва Ўзбекистон овоз беришдан ошкора равишда воз кечишди. Белоруссия, Қирғизистон, Арманистон, Мўғулистон Россияни қўллаб-қувватлашди", — деди кенгаш иштирокчиси.
ЕТТБ президенти Сума Чакрабарти айтишига қараганда, ташкилотнинг аксарият аъзолари ушбу қарорни қонуний деб ҳисоблайди.