ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Фарғона шаҳри ва Шоҳимардон посёлкаси ўртасида 2013 йилда ёпилган автобус қатнови қайта йўлга қўйилди, деб хабар қилди Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги матбуот-хизмати.
"…вилоят ҳокимининг ташаббуси билан Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги Фарғона вилояти бўлимининг кўмагида вилоятимизнинг энг чекка анклав ҳудуди бўлмиш Фарғона туманининг Шоҳимардон қишлоғини вилоят маркази Фарғона шаҳри билан боғловчи "Шоҳимардон-Фарғона" автобус йўналиши қайта йўлга қўйилди", — дейилган хабарда.
Қайд этилишича, ушбу йўналиш Фарғона шаҳрида фаолият кўрсатаётган “Фарғона Олтин Водий Навкари” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.
Йўналишда икки дона Isuzu автобуси ҳаракат қилмоқда.
Корхона томонидан аҳолининг талаб-ехтиёжига қараб туриб ушбу йўналишда ишловчи автобуслар сонини 4 донагача етказиш режалаштирилмоқда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.