ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Инни Корея Республикаси Президенти этиб сайлангани билан табриклади,деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Қайд этаъкидланишича, томонлар автомобилсозлик, машинасозлик, электр энергетика, нефть-газ, электротехника, тўқимачилик саноати, ахборот технологиялари, телекоммуникация ва бошқа соҳаларда Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари иштирокида инвестицион ҳамкорлик борасида улкан ижобий тажриба тўплаган.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида изчиллик ва тадрижийликни сақлаган ҳолда Корея Республикаси билан дўстликни ва конструктив ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган йўлдан олға боради.
Ўзбекистон Президенти Мун Чжэ Инни қулай вақтда мамлакатга ташриф буюришга таклиф этди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.