ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп кутилмаганда Федерал тергов бюро(ФБР) директори Джеймс Комини ишдан бўшатиш ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар берди РИА Новости. Трамп Коми ўз хизмат мажбуриятларини бажаролмаганини қайд этган.
Қайд этилишича, Коми "Россия билан алоқалар"да гумонлаб Трамп маъмурияти ходимларига қарши тергов ишларини олиб борган.
Шунингдек, Хиллари Клинтон 2016 йил президентлик сайловларидаги ўз мағлубиятида Комини айблаган эди. Трампнинг ушбу қарори демократларнинг кескин қаршиликларини келтириб чиқармоқда.
Коми мазкур лавозимга собиқ АҚШ президенти Барак Обама томонидан 2013 йилда 10 йиллик муддатга тайинланган эди. Ва у бу муддатни тўлиқ ишлаб бериш ниятидалигини қайд этганди.
Ҳозирги кунда Федерал тергов бюроси директори вазифасини вақтинча бажариш Эндрю Маккейбга юклатилди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.