Трамп диний эркинликлар ҳақидаги фармонни имзолади

© AFP / DON EMMERTДональд Трамп
Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Менинг маъмуриятим даврида сўз эркинлиги эндиликда черков, синагог ва бошқа диний бинолар пиллапояларида тўхтаб қолмайди. Ҳукумат диний тузилмаларни уларнинг қарашлари учун эндиликда ҳеч қачон таъқиб қилмайди", - деб айтган Трамп

ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп пайшанба куни диний эркинликлар тўғрисидаги ижро этувчи фармонни имзолади, деб хабар қилди РИА Новости.

АҚШ президенти Д. Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп "Американикини харид қил, америкаликларни ёлла" номли фармонни имзолайди
Ҳужжат, хусусан, диний ташкилотларга сиёсий номзодларни қўллаб-қувватлаш ва сиёсат билан боғлиқ у ёки бу турдаги фаолият билан шуғулланишга рухсат беришни назарда тутади. Трампнинг рақиблари ҳужжатни "мунозарали" дея баҳолашган.

Аммо, бу орада Оқ Уйдаги тадбирда чиқиш қилган Трамп "ушбу фармон АҚШдаги диний эркинлик ва сўз эркинлигини ҳимоя қилишини" қайд этган. Трамп "ушбу фармон сиёсий чиқишлари учун диний ташкилотларнинг солиқ муассасаси томонидан таъқиб қилинишига йўл қўймайди", деб айтган.

"Менинг маъмуриятим даврида сўз эркинлиги эндиликда черков, синагог ва бошқа диний бинолар пиллапояларида тўхтаб қолмайди. Ҳукумат диний тузилмаларни уларнинг қарашлари учун эндиликда ҳеч қачон таъқиб қилмайди", — деб айтган Трамп.

Трамп шунингдек, "АҚШ ҳеч қачон диний дискриминация билан шуғулланмаслигини" қайд этган. "Биз диндорлар зўравонликка ёки таъқибга дучор бўлишларига ҳеч қачон йўл қўймаймиз", — деган АҚШ президенти.

Трамп шунингдек, "биз барча учун диний эркинликни ҳимоя қиламиз", дея алоҳида урғулаган.

Трамп томонидан имзоланган фармон "Жонсон тузатишлари" дея аталувчи ҳужжатни бекор қилади. "Жонсон тузатишлари" 1954 йилда кейинчалик АҚШ президентига айланган сенатор Линдон Жонсон томонидан киритилган. Ҳужжатда черковлар ва бошқа диний тузилмалар у ёки бу сиёсатчининг чиқишларини оқласа ёки қораласа солиқ имтиёзларидан маҳрум этилиши айтилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0