ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп сешанба куни "Американикини харид қил, америкаликларни ёлла" номи билан машҳур фармонга имзо чекади. Бу ҳақда журналистларга Оқ уй маъмуриятининг юқори мартабали амалдори маълум қилган, деб хабар қилди РИА Новости.
Таъкидланишича, ҳужжат мамлакат ичида ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва H-1B визаси берилишини қайта кўриб чиқишга мўлжалланган.
"Бу тарихий воқеа ва у президент Трамп қай тарзда ўз сиёсатини ўзгартирганини таъкидлайди. Бу сиёсий ландшафтни ўзгартиради. Бу республикачилар партиясини ишчи синфларнинг янада кенгроқ намойиш этиш учун двигателга айлантиради", — деб хабар қилган америкалик мансабдор.
Ҳужжатда шунингдек, H-1B визаси ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган. Эндиликда бу турдаги виза фақатгина юқори малакали мутахассисларга берилиши таъкидланган. "Хабарингиз бор, H-1B визаси "лотерея" шаклида берилаётган эди", — дея изоҳ берган Оқ уй ходими.
""Американикини харди қил, америкаликларни ёлла" сиёсати ишчи ўринларнинг кўпайишига ва иқтисодий ўсишга ҳамда ойлик маош кўтарилишига олиб келади", — деб ҳикоя қилган журналистларга АҚШ маъмурияти ходими.
Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.