ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти америка визасини олишни истовчилар учун қаттиқ талаблар қўйишни буюрди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
21 Март 2017, 16:46
Буйруққа мувофиқ, агар виза олишни истаган шахс "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси томонидан эгаллаб олинган ҳудудларда бўлган бўлса, у ҳолда Америка элчихонаси ва консуллиги ходимлари унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини текширишади.
Бу ҳақда тегишли фармойишлар 17 март куни Американинг барча ваколатхоналарига тарқатилган.
"Элчихона ходимлари эндиликда АҚШ хавфсизлигига таҳдид солувчи "аҳоли гуруҳларини" ўта пухталик билан текширишлари лозим. Аммо ҳужжатда гап қайси гуруҳлар ҳақида бораётганига аниқлик киритилмаган", — дейилади хабарда.