Ҳамид ака Саматов - 13 болани асраб олган яна бир ўзбек Шомаҳмудови

Хамид Саматов
Хамид Саматов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Каттақўрғонлик Ҳамид ака Саматов Иккинчи жаҳон уруши йилларида икки марта қаҳрамонлик кўрсатади. Биринчиси - Сталинград ва Украина жанг майдонларида бўлса, иккинчиси - фуқаролик бурчини адо этишда. Урушдан уйига оғир жароҳат билан қайтган Ҳамид ака 13 нафар қаровсиз қолган болаларни асраб олиб, катта қилади

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. 1944 йил. Урушда оғир жароҳат олиб уйига қайтаётган Ҳамид ака Саматов Каттақўрғон вокзалида ёғоч уйча ичида совуқдан яшириниб ўтирган болага кўзи тушади.

Болакай унга: "Дяденька, дайте хлеб", — деб юзланади. Ҳамид ака йўл халтасидаги бир бўлак нонини унга беради. Болакай нонни емасдан: "Дяденька, дайте еще", — дейди яна. 

Кўриниши жуда ориқ болакайга Ҳамид аканинг раҳми келади ва уни ўзи билан уйига олиб келади. 

Тонг саҳарда уйга кириб келган Ҳамид акани ота-онаси хурсандчилик билан кутиб олишди. Ўғли фронтдан қайтиб келганига албатта хурсанд бўлишди, лекин уни ёш бола билан кўриб: "Ҳа болам, ҳамма уруш қилаётганда, сен уйландингми?", деб сўрашади. Ҳамид ака: "Йўқ…", — деб бўлган воқеани айтиб беради. Улар тушуниб бош эгишади.

Каттақўрғонлик Ҳамид ака Саматов кўчада қаровсиз қолган болани кўрса, чидаб тура олмаган — уйига олиб келаверган. Бир сафар уч болани, яна бир сафар кучугидан ажралишни истамаган болакайни кучуги билан бирга уйига олиб келган.

Памятник семье Шамахмудовых - Sputnik Ўзбекистон
Шомаҳмудовлар оиласидан кимлар ҳаёт? Машҳур хонадондан репортаж

Энг қийин, очгарчилик вақтларни Ҳамид ака шундай эслайди. "Уйда 13 болакай, озиқ-овқат қолмаган. Болалардан икки нафари очликдан ўлиш арафасига келиб қолган". Ўшанда, у шинел ва этигини олиб бозорга чиқади ва уларни тўрт халта кепакка алмаштириб келади. Болалар хурсанд бўлади.

Лекин эртаси куни военком уни ҳарбий кийимсиз кўриб, қаттиқ койийди, "Сен нима, фронтовик бўла туриб, шинел ва этигингни сотиб ичдингми? Ахир бу шармандалик-ку" — дея жаҳл қилади у.

- Йўқ, ўртоқ полковник. Мен болаларимга овқат сотиб олиш учун сотдим. "Нечта боланг бор?" - деб савол берилганда Ҳамид ака "13 та", деб жавоб беради. Полковник унинг сўзларига ишонмай, шу куннинг ўзидаёқ Ҳамид аканинг уйига машинада келади. Вазиятни кўриб, бирон сўз айтмай Ҳамид акани қучоқлайди… Шундан сўнг уч йил давомида полковник Акимов Самад ака оиласига доимо ёрдам юбориб туради. "Ўша, очарчилик йилларида бу жуда катта ёрдам бўлди", — дея эслайди Ҳамид ака. 

© stavadm.ruХамид Саматов
Хамид Саматов - Sputnik Ўзбекистон
Хамид Саматов
Кунлардан бир кун ўтиб, Ҳамид аканинг ота-онаси уни уйлантиришга қарор қилади. Ҳамид ака бўлса "Ахир менинг болаларим бор-ку, қайси қиз менга турмушга чиқишга рози бўлади?", деб жавоб қайтаради.

Лекин шундай қиз топилади. Қўшнисининг қизи Санобар Ҳамид акага турмушга чиқишга рози бўлади. Бу воқеа ҳақида Ҳамид ака асраб олган тўнғич ўғил Санъат шундай эслайди.

"Биз асраб олинган 13 бола эдик. Ҳаммамиз жуда ёш эдик. Бўлажак онамиз Санобар ая уйимизга келиб бизни кўрдилар. У кишининг нигоҳида илиқлик ва меҳрибонлик сезилиб турарди. Санобар опа ўзи 19 ёшда бўлишига ва бизнинг оилада бўлажак қийинчиликларга қарамасдан, биз билан қолишга қарор қилдилар.  У киши бир неча йиллар давомида ҳаммамизни ювинтириб, кийинтириб, овқатимизни бердилар".

"Ҳамид ака ва Санобар опа, то бизларни оёққа турғизмагунча, атайлаб, ўз болаларини дунёга келтиришмади. Кейинчалик эса улар беш ўғил ва бир қизли бўлишди. Ҳозир уларнинг ҳамма болалари ўсиб, улғайиб, бутун мамлакат бўйлаб тарқалиб кетишган", — ҳикоясини давом эттиради Санъат.

Ҳамид аканинг барча фарзанд, невара ва эваралари ушбу оилага тўпланган кунларида, ҳовлига  100дан ортиқ киши жамланади.

Янгиликлар лентаси
0