Путин Мирзиёевдан уруш фахрийларига таъзимини етказиб қўйишни сўради

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРФ президенти Владимир Путин
РФ президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги муносабати билан табрик мактуби йўллади

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Путин Мирзиёевни Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 72 йиллиги билан табриклади, деб хабар қилинди Кремль расмий сайтида.

Министерство обороны Республики Узбекистан  устроила акцию в рамках организованного автопробега колонны автомобилей военного времени - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент кўчаларида уруш йилларининг энг машҳур қўшиғи - "Катюша" ижро этилди
Россия президентининг табрик хатида таъкидланишича, 9-май қутлуғ сана бўлиб, бутун инсоният ва Ватанни фашизм балосидан қутқариш учун фронтда ҳамда фронт ортида елкама-елка, бир тан-у бир жон бўлиб курашган ота ва боболаримиз қаҳрамонликларининг тимсолидир.

Владимир Путиннинг алоҳида қайд этишича, тарихни ҳар қандай кўринишда ўзгартириш, фашизм ва нацизмнинг жиноий қилмишларини оқлашга бўлган уринишларга қарши биргаликда курашиш – мудҳиш урушда ҳалок бўлганлар ва қатнашган аскарлар хотирасига энг яхши ҳурмат бажо келтириш бўлади.

Владимир Путин, шунингдек, Шавкат Мирзиёевдан уруш фахрийлари ва фронт ортида меҳнат қилганларга таъзимини етказиб қўйишни сўраб, уларга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва фаровонлик тилаб қолишини билдирган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0