ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистон пойтахти бугун эрталабдан антиқа томошаларга бой бўлди: Иккинчи жаҳон уруши даври формасини кийган аскарлар уруш йилларининг энг оммабоп қўшиқларини ижро этдилар. Айни вақтда "Водители Ташкента" ижтимоий тармоғида ҳам ушбу чиқишлар акс эттирилган видеолар пайдо бўлмоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, автоколонна бугун соат 10 яримда Жанубий вокзал яқинидаги Гавҳар кўчасидан йўлга чиққан. Машиналар Усмон Носир, Ш.Руставели кўчалари бўйлаб Юнусобод тумани орқали Зангиота туманидаги академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтига йўл олган.
Бу ерда 9 Май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг мазкур акцияси ўзбекистонликлар томонидан илиқ қарши олинди, айрим ҳайдовчилар ҳам колонна Тошкентдалигида унга ҳамроҳлик қилишди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.