ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макронни бўлиб ўтган сайловлардаги ишончли ғалабаси ва Франция Республикаси президенти этиб сайлангани билан табриклади, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.
Хабарда келтирилишича, давлат раҳбари Макронга йўллаган мактубида "ушбу юқори ва масъулиятли лавозимидаги фаолияти ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва ишонч тамойилларига асосланган анъанавий ва сермаҳсул Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигини янада ривожлантиришга йўналтирилади", дея ишонч билдирилган.
Шавкат Мирзиёев янги сайланган президентга мустаҳкам соғлиқ ва улкан зафарлар, дўст Франция халқига эса хотиржамлик ҳамда фаровонлик тилаган.
Эслатиб ўтамиз, 7 май куни Францияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ўтказилди.
Сайловларда 39 яшар Эммануэль Макрон ғолиб чиқди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.