Бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон боксчилари мутлақ ғалаба қозонишди

© REUTERS/ Peter CziborraЎзбек боксчиси Ҳасанбой Дўсматов
Ўзбек боксчиси Ҳасанбой Дўсматов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бокс терма жамоаси 10 та олтин медаль имкониятидан 9 тасини қўлга киритиб, Осиёда янги рекорд қайд этдилар

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Жорий йил 30 апрель — 7 май кунлари Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бокс бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионати мезбонларнинг тўла устунлигида якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси 10 та олтин медаль имкониятидан 9 тасини қўлга киритиб, Осиёда янги рекорд қайд этди.

Chinggis Khan Cup кубоги - Sputnik Ўзбекистон
Чингиз Хон кубогида Ўзбекистон бокс жамоаси 11та медал қўлга киритди
6 май куни шиддатли беллашувларда Ўзбекистон вакиллари 4 та олтин медалларни қўлга киритишди. Мурод Аҳмадалиев (вазни 56 кг), Элнур Абдураимов (вазни 60 кг), Исроил Мадримов (вазни 75 кг) ҳамда Бектемир Мелиқўзиев (вазни 81 кг) бирин-кетин ўз беллашувларида ғалаба қозонишди.

7 май куни яна ўзбекистонлик 5 боксчилар рингга кўтарилди. Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (вазни 49 кг гача) ҳал қилувчи беллашувини мўғулистонлик Ган Эрдене Ганхуянгга қарши ўтказди ва унинг устидан ғалаба қозонди. Дўстматов Осиё чемпионатининг ўз вазн тоифасида иккинчи бор тенгсиз бўлди. У шунингдек, турнирнинг энг яхши боксчиси сифатида тан олинди. Терма жамоа ҳисобига олтинчи олтинни 52 кг вазн тоифасида иштирок этган Жасур Латипов келтирди. У жанубий кореялик Ин Кю Ким устидан ғалаба қозонди.

Еттинчи ва саккизинчи олтин медалларга 64 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги Иқбол Холдоров ҳамда 69 килограммгача бўлган вазн тоифасида рингга кўтарилган Шаҳрам Ғиёсов эга бўлди. Осиё чемпионатининг 10 та вазн тоифасидаги беллашувларида 8 та олтин медални қўлга киритиш Ўзбекистон терма жамоаси учун рекорд натижа ҳисобланарди.

Президент AIBA посетил в детский тренировочный центр по боксу - Sputnik Ўзбекистон
AIBA ўзбекистонлик ёш боксчиларга спорт жиҳозлари ҳадя қилди
Ўзбекистон боксчилари ўз рекордини ўрнатиш билан чекланмасдан, Осиё рекордини ҳам уришди. Терма жамоанинг энг оғир вазндаги боксчиси Баҳодир Жалолов қозоғистонлик Камишбек Конкабаев устидан ғалаба қозониб, тўққизинчи олтин медални нақд қилди. Осиё чемпионатида шу вақтгача ҳеч қайси терма жамоа 9 та олтин медалларини қўлга киритмаган. Шу кунгача Осиё чемпионатларида икки марта (1965 йил Сеулда, 1987 йил Кувайтда) Жанубий Корея терма жамоаси 8 та олтин медалга эга бўлган эди. Ўзбекистон Осиё рекордини ўрнатган ҳолда Германиядаги жаҳон чемпионатига борадиган бўлди.

Осиё чемпионатида Ўзбекистон — биринчи (9 та олтин медаль), Қозоғистон —иккинчи (1 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза), Ҳиндистон Мўғулистон терма жамоалари эса учинчи ўринни бўлиб олишди (2 тадан кумуш ва бронза медаллар).

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати жорий йилнинг 23 август — 4 сентябрь кунлари Ҳамбург шаҳрида бўлиб ўтади ва унда Ўзбекистон шарафини 10 нафар боксчи ҳимоя қилади.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0