ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати финал баҳслари олдидан Осиё халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) президенти вакиллари ўзбекистонлик бўлажак юлдузлар билан учрашишди, деб хабар берилмоқда ассоциация сайтида.
AIBA президенти доктор Чинг Куо Ву ва Ўзбекистон бокс федерацияси вице-президенти Шерзод Тошматов федерация қошидаги машғулот марказига ташриф буюришди. Улар ёш боксчиларга бокс машғулотлари учун керакли жиҳозлар ва либослар совға қилишди.
"AIBAнинг HeadsUp дастури ва Ўзбекистон бокс федерацияси самараси ўлароқ ушбу спорт турини ривожлантириш бўйича кенг миқёсдаги ишлар амалга оширилмоқда. Мен мана бу ёшларнинг моҳир боксчи бўлиб етишишларига ва уларни вақти келиб чемпионатлар финалларида кўришга умид қиламан", деди AIBA президенти доктор Чинг-Куо Ву.
Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Тошкентда бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда ва унда ўзбекистонлик боксчилар муваффақиятли қатнашишмоқда.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.