ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Бугун Тошкентда қисқа метражли "У" номли кинофильм тақдимоти бўлиб ўтади. Мазкур фильм Канндаги 70-халқаро кинофестивалида иштирок этади.
Дюжевни институт маъмурий биноси олдида ушбу фильм режиссёри Мухлиса Азизова ва Дюжев билан фильмда биргаликда рол ижро этган актриса Раъно Шодиева ҳамда институт проректори Давлат Муллажонов кутиб олдилар.
Мастер-класс аввалида иштирокчиларга "У" кинофильми намойиш этилди. Дюжев билан учрашув 2 соатдан ортиқ давом этди. У актёрлик ва режиссёрлик касбининг ижобий ва салбий томонлари ҳамда ушбу касб сирлари ҳақида ўртоқлашди. Шахсий тажрибаси ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Фильмда таниқли киноактриса Раъно Шодиева ҳам иштирок этган.
Мухлиса Азизованинг "У" номли картинаси Канн кинофестивалига юборилган. Фильм бугунги кун кишиларининг маънавий олами, ҳаётий мақсадлари ҳамда муаммоларини илгари суради.
Воқеа марказида севимли аёлининг вафотидек оғир фожиани бошдан кечирган инсон тарихи гавдаланади. Ўтмиш хотиралари, ҳаётидаги қалб жароҳатлари уни сўнгги имкон сари бошлайди.
"У" номли кинофильмининг тақдимоти бугун Тошкентда Ўзбекистон академик рус драма театрида бўлиб ўтади.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.