Ўзбек киноижодкорлари Хитой кинематографлари билан ҳамкорликни йўлга қўяди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишФильм фонди
Фильм фонди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва ХХР кинематография соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорликда қисқа метражли, аниматсион, ҳужжатли ва бадиий филмлар суратга олиш, турли фестивал ва маданий тадбирлар ўтказиш бўйича режалар белгилаб олишган

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Тошкентдаги киночилар уйида Хитой Халқ Республикаси кинематографлари билан ижодий учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Сцена из фильма Зулфикара Мусакова Папа заболел - Sputnik Ўзбекистон
Зулфиқор Мусоқов Тарантино услубида янги кино суратга олди
Хабарга кўра, учрашувда кинематография соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, истиқболли лойиҳалар устида ишлаш, ҳамкорликда қисқа метражли, аниматсион, ҳужжатли ва бадиий филмлар суратга олиш, турли фестивал ва маданий тадбирлар ўтказиш бўйича режалар белгилаб олинган.

"China Film Promotion International" компанияси бош директори Гу Гуотсин Ўзбекистонлик ҳамкасблар билан ҳамкорликда профессионал кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, соҳага замонавий техника ва технологияларни кенг жорий қилишга келишиб олганлиги ҳақида таъкидлаган. "Келгусида Ўзбекистон билан ҳамкорликда дурдона киноасарлар яратиш ниятидамиз", — деган у.

Учрашувда кино соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш каби масалалар муҳокама қилинган.

Янгиликлар лентаси
0