ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Тошкентдаги Кино уйида Зулфиқор Мусоқовнинг "Дадам бетоб" номли янги кинофильмнинг махсус намойиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда kultura.uz саҳифаси.
"Менимча жуда яхши кино суратга олинган. Унинг ҳеч қандай камчилиги йўқ. Бу ҳақиқий кино, қолганлари — бизнес-продукт", — деб изоҳ берди Фарход Юнусов.
«Дадам бетоб» — бу автор филми бўлиб, у касса ёки фестиваллар учун мўлжалланмаган. Кино "Ўзбекфильм" томонидан ажратилган камтарона маблағга суратга олинган.
Шунга қарамасдан, янги кино ҳикматларга бой, куннинг қизғин муаммоларини акс эттирадиган бўлиб чиққан. У томошабиннинг бор диққат ва ва эътиборини талаб қилади. Фильмда акс этган асосий воқеалардан бири бу — фожеали севги ҳикояси. Шунингдек террорчилик ва экстремизм каби ҳозирги замоннинг барча долзарб муаммолари ҳам акс этган.
Фильмда бир вақтнинг ўзида икки воқеа айтиб берилган. Бир жуда иноқ қишлоқ оиланинг отаси касал бўлиб қолади. Унинг турмуш ўртоғи қўлидан келган барча ишни бажаради. Дорилар учун керак бўлган маблағни топиш учун сигир ҳам қўшниларга сотилади, лекин яна жуда кўп пул керак… Шунда аёл таксичилик қилишга қарор қилади. Фильмда таксичилик билан боғлиқ кўплаб кулгули воқеалар содир бўлади. Иккинчи воқеада эса, "Покиза" исмли экстремистик ғоялар бутунлай чулғаб олган қиз ва уни ҳақиқатдан ҳам севувчи йигит ҳикояси айтиб берилган. Фильм сўнгида ушбу икки ҳикоя бир нуқтада кесишиб, ҳамма нарса, кутилмаган, ижобий якунини топади.
"Фильм ҳар томонлама қизиқ. Унинг негизида жуда чуқур инсонпарварлик ва гуманизм туйғуси ўрин олган… Қисқа қилиб айтганда, Квентин Тарантино услугибида суратга олинган трагикомедия", — деди машҳур ўзбек режиссери Дамир Салимов.
Зулфиқор Мусоқов ўзининг янги фильмини польшалик режиссер Анжей Вайда хотирасига бағишлаганини айтди. Бириринчидан Мусоқов Вайдани ўз ўқитувчиси деб билади. Мусоқов ҳақиатдан ҳам 1987-89 йилларда Москвада Вайднинг лекцияларини тинглаган. Иккинчидан, бир йил олдин, ушбу фильм сценарийси ёзилаётган пайтда, Вайда 90 ёшида вафот этади. Учинчидан эса, янги фильм Вайданинг 1958 йилда суратга олинган "Кул ва олмос" филмининг парафрази (қайтадан айтиб бериш) бўлиб, ушбу икки филм орасида ўхшашлик томонлари кўп.
Фильм намойишида бўлган ОАВ вакиллари ва режиссерлар фикрига кўра, Зулфиқор Мусоқов жуда қизиқарли ва инсоний фильм суратга олган. Бу охирги вақтларда Ўзбекистонда суратга олинган энг яхши фильм бўлиши ҳам мумкин.
Кенг омма эътиборига фильм 20 январдан намойиш этила бошлайди. Русти тилида эса — бир ойдан кейин чиқади.