ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Боғдод тумани ИИБга шу тумандаги "Қишлоқ хўжалик касб хунар" коллежи директори ўринбосаридан ариза келиб тушди, деб хабар берилган Ўзбекистон ИИВ расмий сайтида.
Аризада айтилишича, коллеж раҳбари ўринбосарининг уйига ўғрилар ҳужум қилган.
Сўнг ичидан 30 гр оғирликдаги (нархи 5 млн 100 минг сўмлик) трос, "Кали" номли 1 млн 700 минг сўмлик трос, икки дона никоҳ узуклари ҳамда нархи 170 минг сўмлик "Сваровский" номли сирғани олиб чиқиб кетишган. Тақинчоқларнинг умумий баҳоси 7 млн 565 минг сўмни ташкил қилган.
Ўғрилар сейф ичидаги 425 минг сўм пул ва 500 АҚШ долларини ҳам ўзлари билан олишган.
2017 йил 27 апрель куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилаётган тадбир давомида, ушбу жиноятни Олтиариқ туманида яшовчи ёлланма ишчи, 1987-й.т. Ш.Р содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.